Суббота
27.04.2024
05:25
Форма входа
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 4
Мини-чат
Қўшимча сайтлар
  • Ўз сайтингизни яратинг
  • BBC ўзбек хизмати
  • Озодлик радиоси
  • Насрулло Саййиднинг блоги
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    "Ҳамкорлик" жамғармаси

    Главная » 2013 » Сентябрь » 23 » ШЕЪРГА ҚАЙТИШ
    08:53
    ШЕЪРГА ҚАЙТИШ
    ГУЛЧЕҲРА НУР

    Орзум қушчалари, полапонларим,
    Измингизга қайтдим. Бормисиз омон?
    Сиздан йироқ кетган фурсат-онларим 
    Кузги барглар каби, билдим, заъфарон.

    Ҳаққа зор қалбимни англатмоқ истаб,
    Кимларга жовдираб боқмадим асти.
    Билсам бўлмасмиди сизни, нафистаъб,
    Руҳим ҳабибаси, кўнгил пайвасти.

    Кимларга улашдим, қиймалаб бағрим...
    Ўйловдим:  азобим айланар бахтга.
    Тутсам бўлмасмиди мурувват-баҳрим  
    Сиздайин содиққа, сиздай улфатга.

    Сиздан айро тушган дамлар етимдай,
    Ўйларимда афсус, кўзларимда ёш...
    Мана, қайтиб келдим сизга бутунлай,
    Юксак пойингизга урмоқ учун бош...

    15. 09. 1987.

    х  х  х  х

                   
    Қизим, қувонаман:  танти табиат
    Ажиб юрак ила сени сийламиш. 
    Сочдан тирноққача маъсума иффат,
    Сочдан тирноққача меҳр, ийманиш...

    Ҳайратли бир савол мени айлар шод,
    Ширин бир ҳаяжон кўксимда зоҳир:
    Наҳот менга тегиш шундайин ижод?!
    Наҳот меникидир шундай жавоҳир?!

    12. 12. 1987.


    х  х  х  х


    Марҳаматга

    Андуҳларим кўрарсиз баҳам,
    Ҳасратимдан бағрингиз тилик.
    Сиз учун, о, билмагайман ҳам,
    Қилиб эдим қандай яхшилик?!

    Бўларкансиз мен учун ҳамдард,
    Эриб, ёшга тўлар бу дийда.
    Бўлсам агар, қарздорман фақат
    Сиздай  УЛКАН  МЕҲР  олдида...

    19. 12. 1987.

    Просмотров: 393 | Добавил: hamkorlik | Теги: Ижод, Шеърият | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *: